ТафсирТафсир «фасара» феълининг тафъил боби бўлиб, баён қилиш демакдир. Агар бир нарсани баён қилмоқчи бўлсангиз, ташдидсиз ибора билан «фасарту» ҳам дейсиз, ташдид билан «фассарту» ҳам дейиш мумкин. Тафсир билан таъвилнинг фарқи шундаки, тафсир лафздан кўзланган мақсадни баён қилишдир. Таъвил эса маънодан кўзланган мақсадни баён қилишдир. Тафсир сўзи Қуръон лафзларининг баёни деган маънога хос. Қуръон араб тилида нозил бўлди ва унинг лафзлари ҳам арабча, ҳатто асли арабчадан келиб чиқмаган ажамий лафзлар ҳам «истаброқ» каби араб тили шаклига кириб қолиб, араб сўзларидан бирига айланган. Қуръоннинг услуби арабларнинг сўзлашув услубларидан иборат, Оллоҳ Таоло قرْآنا عربيا «арабча Қуръон» деган, араблар уни ўқирдилар ва унинг балоғатини, етуклигини, қувватини идрок этиб, маъноларини тушунардилар. Аммо Қуръон бутунича арабларнинг имкониятидаги китоб бўлмай, уни эшитиш билангина барча қирраларини муфассал тушуниш маҳол. Чунки Қуръоннинг араб тилида нозил бўлиши араблар Унинг таркибларини тўлиқ тушунишларини билдирмайди. Негаки, муайян тилда битилган ҳар қайси китобни ҳам тилшунослар тушунавермайдилар. Китобни тушуниш учун фақат тилгина лозим эмас, китобни ўз маъносида англаш учун фаҳм ва идрокнинг ақлий даражаси зарур. Қуръон нозил бўлганида араблар унинг барча қирраларини муфассал тушунолмай, савияларига қараб турлича талқин этганлар. Қуръонни тафсир қилиш ва тушунишда араб тилини ҳар хил даражада билганлари ҳамда идрок ва заковатларининг турличалиги боис, саҳобаларнинг қобилиятлари ҳам фарқланган. Лекин айнан Қуръон лафзларининг маъносини ҳамма араблар тушунолмаган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, бир киши Умар ибн Хаттобдан Оллоҳ Таолонинг «وفاكهة وأبا », деган сўзидаги أبا нимани англатади деб сўраганида, Умар р.а.: «Биз ортиқча ўзимизга юк ортиб олишдан ва чуқур кетишдан қайтарилганмиз», дебди. Яна Умар р.а.дан ривоят қилишларича, у бир куни минбарда туриб:
192-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|